1. Бош саҳифа
  2. Оферта

Оферта

Toza Suv компаниясининг хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта.

Версия: 2026-05-01  ·  Янгиланган: 2026-06-03

Қадоқланган сув етказиб бериш ШАРТНОМАСИ (оферта)

Бухоро вилояти, Когон тумани

2026-йил 1-май таҳририда

I. ТАЪРИФЛАР

1.1. «Буюртма» – Харидорнинг Товарни харид қилиш ва аризада кўрсатилган манзилга етказиб бериш, вақтинчалик фойдаланишга берилган ускунани (кулерни) таъмирлаш ва профилактик хизмат кўрсатиш бўйича расмийлаштирилган аризаси бўлиб, у Интернет тармоғи орқали Сотувчининг www.tozasuv.uz интернет-сайтидаги (кейинги ўринларда – интернет-сайт) буюртма бериш шакли орқали юборилади ва/ёки Харидор томонидан Сотувчига компаниянинг колл-маркази орқали қуйидаги телефон рақами: (+99865) 225-88-88; 220-88-88 бўйича маълум қилинади.

1.2. «Товар» – компаниянинг интернет-сайтида, «телеграм» ботида, шунингдек шартномага илова қилинган мобил иловада сотувга қўйилган олди-сотди объектлари, шу жумладан:

  • ҳожми 19,0 литр бўлган қайтариладиган поликарбонат идишларга қуйилган ичимлик суви (кейинги ўринларда – «сув»);

  • ҳажми 18,9 литр бўлган қайтариладиган ПЕТ идишларга қуйилган ичимлик суви (кейинги ўринларда – «сув»);

  • механик ва электр помпалар (кейинги ўринларда – «помпалар»).

1.3. «Идиш» – ҳажми 19,0 литрли қайтариладиган поликарбонат идиш, ҳажми 18,9 литрли қайтариладиган ПЕТ идиш (кейинги ўринларда – «идиш»).

1.4. «Харидор» – Товарни харид қилиш ниятида бўлган жисмоний ёки юридик шахс.

1.5. «Сотувчи» – интернет-сайт, колл-марказ ва мобил иловадан фойдаланган ҳолда масофавий усулда сотувни амалга оширувчи «TOZA SUV ПЛЮС» МЧЖ.

1.6. «Акцепт» – Харидор томонидан Шартнома шартларининг тўлиқ ва шартсиз қабул қилиниши.

1.7. «Ускуна» – сувни иситиш, совутиш учун мўлжалланган сув диспенсери (кулер), турли помпалар.

1.8. «Интернет-сайт» – компаниянинг www.tozasuv.uz манзилида жойлашган расмий интернет-сайти.

1.9. «Колл-марказ» – Харидор ва Сотувчи ўртасидаги (+99865) 225-88-88; 220-88-88 кўп каналли телефон рақами бўйича расмий телефон алоқа канали.

1.10. Мобил илова – «play market Android и IOS»да тақдим этилган.

2. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

2.1. Мазкур Шартнома-оферта асосида Сотувчи Товарни етказиб бериш, Харидор эса шартномада кўрсатилган тартибда ҳамда компания сайтида кўрсатилган нархларда Товарни қабул қилиш ва тўлаш мажбуриятини олади.

2.2. Сотувчи шунингдек Харидорнинг буюртмасига биноан қуйидагилар бўйича ишларни бажариш/хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олади:

  • компания кулерларга профилактик хизмат кўрсатиш;

  • компания кулерларни таʼмирлаш;

  • кулерларни вақтинчалик фойдаланишга тақдим етиш.

Кўрсатиладиган хизматлар/бажариладиган ишлар рўйхати Харидорнинг Буюртмаси билан белгиланади ва тегишли далолатномаларда кўрсатилади.

2.3. Шартнома-оферта Сотувчининг Товарни харид қилиш тўғрисидаги шартнома тузишга қаратилган расмий таклифи (офертаси) бўлиб, Товарни харид қилиш тўғрисидаги шартноманинг барча муҳим шартларини ўз ичига олади.

2.4. Шартнома-офертанинг акцепти «Шартнома-оферта» ва унинг Иловаларида кўрсатилган тартиб, миқдор, қиймат ва муддатлардаги Буюртма ҳисобланади.

2.5. Шартнома-офертанинг 2.4-бандида белгиланган тартибда Шартнома-офертани акцепт қилар экан, Харидор Шартнома-оферта матнида баён этилган кўринишда, шу жумладан Шартнома-офертанинг ажралмас қисми бўлган Шартнома-офертага иловалардаги барча Шартнома шартлари билан танишганини, уларга розилигини, уларни тўлиқ ва шартсиз қабул қилишини кафолатлайди.

2.6. Харидор Шартнома-офертанинг 2.4-бандида кўрсатилган тартибда акцепт қилиниши Шартнома-офертада баён етилган шартларда Шартнома тузилишига ўз розилигини билдирилишини тушунади.

2.7. Шартнома-офертани акцепт қилиш бўйича ҳаракатларни амалга оширар экан, Харидор Сотувчи билан шартномавий муносабатларга киришишга қонуний ҳуқуққа эга эканини кафолатлайди.

2.8. Шартнома-оферта Сотувчининг интернет-сайтида ва мобил иловасида жойлаштирилади.

2.9. Сотувчи исталган вақтда Шартнома-оферта шартларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга. Шартнома-оферта шартларига киритилган ўзгартиришлар улар компаниянинг интернет-сайтида эълон қилинган пайтдан бошлаб 3 календар кун ўтгач кучга киради. Шартнома-оферта қайтариб олиниши мумкин эмас.

2.10. Шартнома-оферта тўлиқ юридик кучини сақлаб қолган ҳолда, Харидор ва Сотувчи (кейинги ўринларда – Томонлар) томонидан муҳрлар билан тасдиқланишини ва/ёки имзоланишини талаб қилмайди.

3. БУЮРТМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

3.1. Харидорнинг Буюртмаси колл-марказ орқали, компаниянинг интернет-сайтида ёки мобил иловада расмийлаштирилиши мумкин.

3.1.1. Буюртмани колл-марказ орқали расмийлаштиришда Сотувчи Харидорга етказиб беришнинг асосий шартларини етказади (тўлиқ шартлар билан Харидор интернет-сайтнинг «Буюртмани расмийлаштириш қоидалари ва етказиб бериш шартлари» бўлимида ёки мобил иловада танишиши мумкин).

Етказиб бериш шартларига рози бўлган тақдирда, Харидор ўзи ҳақидаги маълумотларни тақдим этади:

  • Жисмоний шахс: Ф.И.Ш., телефон рақами, туғилган сана, жинси, етказиб бериш манзили, шунингдек Товарлар рўйхати ва миқдори.

  • Юридик шахслар: СТИР ва юридик шахс номи, телефон рақами, етказиб бериш манзили, шунингдек Товарлар рўйхати ва миқдори.

Сотувчи юқорида кўрсатилган маълумотларни ўзида қайд этиб, қулай етказиб вақт оралиғини Харидор билан келишиб олади.

Харидор етказиб бериш санаси ва вақт оралиғига розилигини тасдиқлаганидан сўнг, буюртма муваффақиятли расмийлаштирилган ва тасдиқланган ҳисобланади.

3.1.2. Буюртмани интернет-сайт ёки мобил илова орқали расмийлаштиришда Харидор 3.1.1-бандда кўрсатилган ўзи ҳақидаги маʼлумотларни буюртмада мустақил равишда тўлдиради ва Сотувчига юборади. Буюртманинг юборилганлигини тасдиқлаш учун Харидорга рўйхатдан ўтишда кўрсатилган телефон рақамига электрон билдиришнома келади.

Сотувчи буюртмани тасдиқлаш ҳамда Товарни етказиб бериш санаси ва вақт оралиғини келишиб олиш учун Харидор билан боғланади. Сотувчининг хоҳишига кўра буюртма тасдиқланмасдан етказиб берилиши мумкин.

3.2. Буюртмани расмийлаштириш жараёнидаги барча телефон суҳбатлари ёзиб олинади, шуниндек барча ёзишмалар ҳам қайд этилади.

3.3. Буюртмани расмийлаштириш учун ўз маълумотларини тақдим этиш билан Харидор Сотувчининг шахсий маълумотларни сақлаш бўйича сиёсатига ўз розилигини тасдиқлайди,сотувчи эса уларни ошкор қилмаслигини кафолатлайди.

4. ИЧИМЛИК СУВИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

4.1. Сувни етказиб бериш Сотувчи томонидан марказлашган тарзда, бевосита Харидорнинг етказиб бериш манзилигача, тўғридан-тўғри етказиб бериш тизими мавжуд бўлган жойда амалга оширилади. Бунда Товарни тушириш Харидор томонидан амалга оширилади, шунингдек Харидор Товарни Сотувчининг омборидан бевосита тўғридан-тўғри ўзи олиб кетиш ҳуқуқига эга.

Фавқулодда, форс-мажор ҳолатлар (шаҳарни, кўчаларни, уйлар лифтларини ободонлаштириш, реконструксия қилиш бўйича ишлар ва бошқалар) туфайли тўғридан-тўғри етказиб бериш имкониятлари чекланган ҳолларда, томонларнинг келишувига кўра Товар томонлар билан келишилган бошқа жойга етказиб берилиши ёки Харидор томонидан бевосита тўғридан-тўғри Сотувчининг омборидан олиниши мумкин. Сувни етказиб бериш (иш кунлари бўлмаган байрам кунларидан ташқари), Харидор билан келишилган муддатда амалга оширилади ва тўлов кунидан бошлаб беш кунлик муддатдан ошмаслиги лозим.

4.2. Бепул етказиб бериш учун бир марталик минимал буюртма қуйидагича бўлиши лозим:

  • 2-та идишдан кам бўлмаган миқдорда

4.3. Мазкур шартнома бўйича жўнатиш/етказиб бериш тўланган суммага мос равишда тўлиқ ҳажмда ҳам, алоҳида партиялар билан ҳам амалга оширилиши мумкин, уларнинг ҳажми Харидор томонидан Сотувчи билан келишилган ҳолда белгиланади.

4.4. Кулерлар бепул фойдаланишга фақат сув билан биргаликда, шунингдек компания ходимлари орқали товарларни марказлашган тарзда етказиб бериш мавжуд бўлган жойда тақдим еэтилади.

4.5. Сувни қабул қилишда Харидор томонидан миқдори, ташқи кўриниши ва қадоқнинг бутунлиги бўйича – товар Сотувчидан Харидорга топширилган пайтда амалга оширилади.

Сифатсиз товар етказиб берилган тақдирда, Сотувчи мазкур шартнома-офертанинг 5-бўлими шартларига мувофиқ товарни ўз ҳисобидан алмаштириш мажбуриятини олади.

4.6. Сотиладиган Товар сертификатланган, СанҚваН шартларига, техник шартларга, намуналарга, эталонларга мос келади ва ишлаб чиқарувчи завод томонидан кафолатланади.

4.7. Сув Сотувчи томонидан қайтариладиган Идишда етказиб берилади. Сув нархига Идиш қиймати киритилмаган.

4.8. Сувни жўнатишда Харидор Сотувчига қайтариладиган ўзининг бўш Идишини тақдим этиши шарт. Харидор томонидан алмаштириш учун тақдим этиладиган идиш миқдори Сотувчи томонидан жўнатиладиган сувли Идиш миқдорига тенг бўлиши лозим.

4.9. Агар Харидорда алмаштириш учун идиш бўлмаса, у Сотувчидан керакли миқдордаги Идишни сотиб олади.

4.10. Харидор буюртмада Идишни сотиб олиш зарурлигини кўрсатади. Бу ҳолда Идиш Товарни жўнатиш пайтида Харидорга топшириладиган ҳужжатларида Товар билан биргаликда кўрсатилади.

4.11. Харидор томонидан алмаштириш учун тақдим этиладиган Идиш кейинги фойдаланишга яроқли, тоза ва шикастланмаган бўлиши лозим. Сотувчи ифлосланиш, шикастланиш белгилари бўлган, бошқа компанияларнинг фирма рамзлари туширилган ва (ёки) бошқа материаллардан тайёрланган идишни қабул қилмаслик ҳуқуқига ега.

4.12. Идиш сифати Харидор томонидан сувни олиш пайтида текширилади. Харидорга шикастланган идишда етказиб берилган сув қабул қилинмайди ва алмаштириш учун Сотувчига қайтарилади. Агар товар қабул қилинган, Товарни қабул қилиш пайтида эътирозлар бўлмаган бўлса, тегишли сифатдаги Товар,тегишли сифатидаги идишда етказиб берилган деб ҳисобланади. Харидор сувни қабул қилиб олгандан сўнг, Сотувчи идиш (тара) сифати учун, шунингдек идишнинг шикастланиши натижасида Харидорнинг ёки учинчи шахсларнинг мулкига етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди. Идишнинг бутлигига доир эътирозлар етказиб бериш кунидан кейин билдирилган тақдирда, Харидор Товардаги нуқсон Товар унга топширилишидан олдин ёки шу вақтга қадар юзага келган сабаблар натижасида пайдо бўлганлигини исботлаши шарт.

4.13. Агар Харидор буюртмани келишилган вақтда қабул қила олмаса, ҳайдовчи Сизни 15 дақиқадан ортиқ кутмайди. Қўшимча кутиш фақат шофёр-экспедиторларимизнинг ҳаракат жадвалида бўш вақт мавжуд бўлгандагина мумкин.

4.14. Лифт бузилганда Товарни етказиб бериш бешинчи қаватгача амалга оширилади. Зарурат туғилганда кўтариш томонлар келишувига кўра алоҳида тўланади.

4.15. Буюртмани етказиб бериш вақт оралиғи Сотувчи томонидан қуйидаги сабабларга кўра ўзгартирилиши мумкин: ноқулай йул шароити, автотранспорт воситасининг кутилмаганда бузилиши, Сотувчи бевосита таъсир кўрсата олмайдиган бошқа ҳолатлар. Бу ҳолда Сотувчи имкон қадар Харидорни етказиб беришнинг кечикиши ҳақида огоҳлантиради ва Буюртмани Харидорга етказиб бериш учун барча имкониятлардаги чораларни кўради. Бу холатда Сотувчининг қарорига кўра етказилган ноқулайлик индивидуал тартибда қопланиши мумкин.

5. ИЧИМЛИК СУВИ СИФАТИ КАФОЛАТИ

5.1. Сотувчи барча ичимлик суви бевосита ишлаб чиқарувчи заводдан етказиб берилишини, норматив ҳужжатларга мос келишини, хавфсизлигини ва лаборатория тадқиқотлари баённомалари билан тасдиқланган муайян хусусиятларга эга эканлигини кафолатлайди.

5.2. Сув сифатини сақлаш мақсадида Харидор сувни сақлаш шартларига ҳамда сув учун ускуна ва аксессуарлардан фойдаланиш шартларига риоя қилиши шарт, хусусан:

  • сувни Целсий бўйича +5 дан +20 градусгача бўлган ҳароратда сақлаш лозим;

  • сақлаш жойи тўғридан-тўғри қуёш нури ва иситиш асбоблари таъсиридан ҳимояланган бўлиши лозим;

  • идишга бегона буюмлар ва моддаларнинг тушиши имконияти истисно қилиниши лозим;

  • ҳаво намлиги 75% дан ошмаслиги лозим;

  • сув учун ускуна ва кулерлар мунтазам равишда санитария ишловидан ўтказиш лозим.

Харидор томонидан сувни сақлаш шартлари бузилганда, шунингдек Харидор кулерларнинг режали профилактик хизматидан воз кечган тақдирда, сув сифатига оид даъволар қабул қилинмайди.

6. УСКУНА ВА ИДИШНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

6.1. Сотувчи Харидорнинг Буюртмаси асосида Ускунани (кулерни) мазкур шартнома-оферта доирасида вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланишга тақдим етиши мумкин. Ускунанинг (кулер)номи, унинг хусусиятлари Ускунани фойдаланишга қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилади. Ускунани қабул қилиш Харидор кўрсатган манзил бўйича Ускунани қабул қилиш-топшириш далолатномасига мувофиқ амалга оширилади.

6.2. Харидор вақтинчалик фойдаланишга олинган Ускунани (кулерни) учинчи шахсларга берилиши тақиқланади. Харидор топшириладиган Ускуна (кулер) Ускунани (кулерни) қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган манзилда бўлишини кафолатлайди. Манзил ўзгарган тақдирда Харидор бу ҳақда Сотувчини манзил ўзгаришидан камида 10 кун олдин хабардор қилиши шарт.

6.3. Сотувчи топшириладиган Ускуна тўлиқ соз ҳолатда эканлигини кафолатлайди. Сотувчи Харидорни Ускунадан фойдаланиш қоидалари билан таништириши шарт, бу ҳақда Ускунани қабул қилиш-топшириш далолатномасида белги қўйилиши лозим. Топширилган Ускунанинг нуқсонлари аниқланган тақдирда Томонлар аниқланган нуқсонлар тавсифи Ускунани қабул қилиш-топшириш далолатномасида қайд этилиб, томонларнинг имзолари билан тасдиқланиши лозим. Акс ҳолда ускуна ишлатиш учун яроқли ҳолда топширилган деб ҳисобланади.

6.4. Сотувчи томонидан Харидорга фойдаланишга топширилган Ускуна (кулер) шикастланган ёки йуқолган тақдирда, Харидор Сотувчига таъмирлаш ишлари қийматини ёки Ускунани қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган баҳоланган қийматини қоплаш мажбуриятини олади.

6.5. Кулерлар Харидорга вақтинчалик фойдаланишга фақат мазкур шартномага мувофиқ сув учун олдиндан тўлов амалга оширилганидан сўнг тақдим этилади, бунда барча кулерлар СОТУВЧИНИНГ МОЛ-МУЛКИ бўлиб қолади.

6.6. Айланмадаги,қайтариладиган идиш Харидорга қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган асос ва шартларда топширилади.

6.7. Мазкур шартнома муддати тугаганидан сўнг Харидор кулерлар ва идишни тоза ҳамда кейинги фойдаланишга яроқли ҳолатда қайтариши шарт, акс ҳолда уларнинг қийматини тўлаши шарт.

6.8. Агар Харидор икки ойдан ортиқ муддатда Сотувчи олдида қарздор бўлиб қолса, Сотувчи мазкур шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ва Харидорга вақтинчалик фойдаланишга топширилган кулерлар ва айланмадаги идишни олиб қўйиш ҳуқуқига эга.

6.9. Сотувчи Харидор шартномада назарда тутилган шартларни бузган тақдирда вақтинчалик фойдаланишга топширилган Ускунани Харидорнинг егалиги ва фойдаланишидан олиб қўйиш ҳуқуқига ега.

7. УСКУНАНИ ТАЪМИРЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

7.1. Харидорнинг Буюртмасига кўра Сотувчи компания томонидан берилган Ускунани (кулерни) таъмирлаш ва профилактик хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни амалга оширади. Бажариладиган ишлар ҳажми, ижро муддати ва уларни кўрсатиш шартлари индивидуал тарзда келишилади.

7.2. Ускунани таъмирлашга ёки профилактик хизматга қабул қилиш тегишли далолатнома расмийлаштириш орқали, Харидор кўрсатган манзил бўйича , ёки компания биносида амалга оширилади.

7.3. Ускунани таʼмирлаш ва/ёки профилактик хизмат кўрсатиш вақтида, келишувга кўра, Сотувчи Харидорга вақтинчалик фойдаланишга ўрнини босувчи Ускунани бериши мумкин.

7.4. Харидор вақтинчалик фойдаланишга олган Ускунани қайтаришдан асоссиз равишда бош тортган тақдирда, Сотувчи Харидорга Ускунадан фойдаланиш учун тўлов (ижара ҳақи) ва/ёки қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган ускунанинг тўлиқ қийматини тўлаш талабини қўйиш ҳуқуқига эга.

8. ҲИСОБ-КИТОБ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

8.1. Барча тўловлар сўмда амалга оширилади.

8.2. Долзарб нархлар интернет-сайтнинг каталогида кўрсатилган.

8.3. Сотувчи ўз хизматлари ва товарларига нархларни ўзгартириш, шунингдек индивидуал тартибда чегирмалар қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

8.4. Нархнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумот интернет-сайтда эркин фойдаланишда бўлади.

8.5. Товар тўлови Харидор томонидан қуйидагича амалга оширилиши мумкин:

8.5.1. Товарни етказиб бериш пайтида нақд ёки нақдсиз шаклда (Сотувчининг тўлов терминали орқали , Payme, Click иловалари ёки мобил илова, шунингдек бошқа онлайн-банкинглар ёрдамида);

8.5.2. Payme, Click иловалари ёки мобил илова ва бошқа онлайн-банкинглар ёрдамида олдиндан тўлов тартибида, шунингдек тузилган шартнома асосида нақдсиз ўтказма йули билан.

8.6. Харидор томонидан эълон қилинган Товар партияси қийматининг 100% олдиндан тўлови буюртмани келишиш пайтида амалдаги нархлар бўйича Сотувчининг ҳисоб рақамига амалга оширилганда Товар Харидорга жўнатилади/етказиб берилади.

8.7. Сотувчи билан келишилган ҳолда доимий йирик мижозлар томонидан тўлов бўлиб -бўлиб , қисмлар бўйича амалга оширилиши мумкин. Бунда мазкур шартнома бўйича дастлабки тўлов умумий сумманинг камида 15% бўлиши лозим. Бунда томонлар олинган Товар ҳисобини юритадилар. Харидор ҳақиқатда олинган товарни ҳисоб-фактура олганидан сўнг 30 кун ичида тўлаши шарт.

9. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

9.1. Сотувчи қуйидагиларга мажбур:

9.1.1. Харидордан буюртмаларни ҳар куни соат 8:00 дан 20:00 гача колл-марказ орқали (+99865) 225-88-88; 220-88-88 телефони бўйича ҳамда интернет-сайтдаги ва компаниянинг мобил иловасидаги буюртма шакли орқали сутка давомида қабул қилиш.

9.1.2. Харидор билан идишлар миқдорини ва Товарни йетказиб беришнинг қулай вақтини келишиш ва бу маълумотни буюртмада акс еттириш.

9.1.3. Идишни шикастиз, тоза ҳолда қабул қилиш.

9.1.4. Товарни буюртмага мувофиқ Харидорга етказиб бериш.

9.1.5. Харидорни Товар нархлари ва мазкур Шартнома-оферта шартларининг ўзгариши ҳақида олдиндан хабардор қилиш.

9.1.6. Қайтариладиган идишни қабул қилиш ва уни тўла идишларга алмаштириш, бунда фақат сув учун етказиб бериш қийматини ҳисобга олган ҳолда тўлов ундириш.

9.1.7. Харидор ҳақидаги барча шахсий маълумотлар ва бошқа махфий маълумотлардан фақат Хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиш, ўзида мавжуд Харидор ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга бермаслик ва кўрсатмаслик.

9.1.8. Шартнома тугаганида, кейинги фойдаланишга яроқли идиш қайтарилганда, харидор томонидан тўланган айланмадаги ,кайтариладиган идиш қиймати харидорга қайтарилади.

9.2. Харидор кўйидагиларга мажбур:

9.2.1. Алмаштириладиган Идишга эга бўлиш ёки Сотувчидан идишлар сотиб олиш, бунда ҳисоб-китоблар фақат сув учун етказиб бериш қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

9.2.2. Сотувчига буюртмани ўз вақтида бериш, алмаштириш учун Идишни тайёрлаш. Сотувчи билан билан келишилган етказишдан воз кечиш ҳақида Сотувчини хизматлар кўрсатишнинг келишилган вақтидан камида 3 соат олдин хабардор қилиш.

9.2.3. Етказиб бериладиган Товар билан тўсиқсиз ўтишни таъминлаш.

9.2.4. Товарни етказиб бериш манзилида Сотувчи билан келишилган вақтда бўлиш.

9.2.5. Сотувчи томонидан етказиб берилган олинган Товарни унинг бутунлиги ва яроқлилиги юзасидан кўрикдан ўтказиш, Товар сифатсиз бўлганида эътирозлар билдириш ва товарни алмаштиришни талаб қилиш.

9.2.6. Айланмадаги Идишни шикастсиз, кейинчалик ишлатиш учун яроқли ҳолда топшириш. Уни тоза сақлаш ва бошқа ҳеч қандай мақсадларда фойдаланмаслик.

9.2.7. «Toza Suv Плюс» МЧЖ компаниясидан текин фойдаланишга кулер-аппаратларга эга мижозлар ойига камида саккизта идишдан кам бўлмаган ҳажмда сувга буюртма қилишлари лозим.

9.2.8. Агар Харидор бир ойдан ортиқ сув олмаса, Сотувчи вақтинчалик фойдаланишга тақдим этилган кулерларни олиб қўйиш ҳуқуқига эга.

9.2.9. Харидорга «Toza Suv Плюс» МЧЖ га тегишли Кулерларда бошқа сувдан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳолда Сотувчи шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга, Харидор эса ускунани қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган жаримани тўлаган ҳолда, ўзига вақтинчалик фойдаланишга топширилган барча кулерлар ва айланмадаги идишни қайтариши шарт.

10. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

10.1. Сотувчи барча хизматларни сифатли ва ўз вақтида тақдим этиш учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

10.2. Харидор томонидан ҳисоб-китоб шартлари ва тартиби мунтазам бузилган, товар ёки идиш учун тўлов бўйича қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, Сотувчи Харидор томонидан қарздорлик тўлиқ қоплангунга қадар Товарни етказиб бериш ва хизматлар кўрсатишни тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.

10.3. Томонлар мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.

10.4. Молиявий мажбуриятлар муддатини бузганлик учун бундай бузилишга йул қўйган Томон бошқа Томоннинг ёзма талабига биноан ҳар бир календар кечиктирилган кун учун тўланиши лозим бўлган сумманинг 0,4% миқдорида пеня тўлайди.

11. ФОРС-МАЖОР

11.1. Агар мажбуриятларнинг бажарилмаслиги томонларнинг иродаси ва хоҳишидан ташқари юзага келган енгиб бўлмас куч ҳолатлари: табиий офатлар, ҳарбий ҳаракатлар, автотранспорт ҳалокати, фавқулодда ҳолатлар ва бошқалар оқибати бўлса, Томонлар мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилинадилар.

11.2. Енгиб бўлмас куч ҳолатлари юзага келганлиги ҳақида Томонлар бир-бирларини кўрсатилган ҳолатлар юзага келган санадан бошлаб 3 (уч) календар кун ичида ҳар қандай алоқа усуллари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Томонлар бир-бирларини енгиб бўлмас куч ҳолатлари ҳақида хабардор қилмаслик ёки ўз вақтида хабардор қилмаслик ҳар бир Томонни мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилувчи асос сифатида юқорида кўрсатилган ҳар қандай ҳолатга таяниш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

11.3. Бундай ҳолатлар юзага келганлиги фактининг тасдиғи шу масалада ваколатли давлат органининг ҳужжати бўлади.

12. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

12.1. Мазкур Шартнома бўйича ёки у билан боғлиқ ҳолда томонлар ўртасида юзага келган барча низо ёки келишмовчиликларни томонлар музокаралар ёрдамида ҳал қилишга интилишлари лозим.

12.2. Мазкур шартномада назарда тутилмаган бошқа барча масалаларда Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига амал қиладилар.

12.3. Даъво хатлари Томонлар томонидан махсус ёрдам орқали ёки топширилганлиги ҳақида хабардор қилувчи буюртма почта жўнатмаси орқали Томонларнинг жойлашган манзили бўйича юборилади.

12.4. Томонлар томонидан даъво хатларини бошқа усуллар: електрон почта орқали юборишга йул қўйилади.

12.5. Даъво хатини кўриб чиқиш муддати уни манзил эгаси олган кундан бошлаб 5 (беш) иш кунини ташкил этади.

12.6. Келишмовчиликларни музокаралар йули билан ҳал қилиш имкони бўлмаган тақдирда, низо Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозим.

13. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ

13.1. Мазкур Шартноманинг амал қилиш бошланиш муддати Товар ёки хизматларни етказиб беришга биринчи Буюртма расмийлаштирилган сана ҳисобланади.

13.2. Шартнома ҳар бир кейинги буюртма расмийлаштирилганда узайтирилади.

13.3. Харидор томонидан кетма-кет 120 кундан ортиқ буюртмалар расмийлаштирилмаганда, Сотувчи олдида қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда, Шартнома бекор қилинган ҳисобланади.

13.4. Агар Харидор мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ марта) шартнома-оферта шартларини бузса, Сотувчи Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига ега.

14. БОШҚА ШАРТЛАР

14.1. Шартномага барча Иловалар ва Қўшимчалар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

15. СОТУВЧИНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ

«TOZA SUV ПЛЮС» МЧЖ

  • Манзил: Бухоро вилояти, Когон тумани, Геофизика МСГ, Навбаҳр кўчаси, 109-уй
  • Тел.: (+99865) 225-88-88; 220-88-88
  • E-mail: tozasuv@inbox.ru · www.tozasuv.uz
  • Банк: CHEKI "HAMKORBANK" ATB BUXORO MINTAQAVIY BXO
  • Ҳ/Р: 2020 8000 900 302 015 001
  • МФО: 00083 · СТИР (ИНН): 302 921 989
  • ОКОНХ: 18145 · ОКЕД: 11070
  • ҚҚС коди: 306010019366

Директор: Маҳмудов М.К.